Янги йўл очилмоқда
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган халқ билан мулоқотнинг янги босқичи бир қанча долзарб масалаларга ўз вақтида ечим топилишига сабаб бўлмоқда.
Ана шундай ташаббусларнинг изчил давоми ўлароқ, Яккасарой туманида ҳам аҳолига янада қулай муҳит яратиш, ҳаракатланишни енгиллаштириш ва тирбандликларни камайтиришга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Шуҳрат Полвонов ҳамда туман масъуллари Дамариқ маҳалласида бўлиб, маҳалладаги Абдулла Қаҳҳор кўчаси 1-берк ҳамда Кичик ҳалқа йўли билан туташ ҳудудни ўрганди.
Ўрганишлар натижасида аҳолига қўшимча қулайлик яратиш, транспорт ҳаракатини енгиллаштириш ва ҳудуддаги тирбандликларни камайтириш мақсадида тўсиб қўйилган деворни олиб ташлаб, янги йўл очиш ишлари бошлаб юборилди.


Мазкур ташаббус маҳалла аҳолиси учун вақт тежаш, ҳаракатланишни қулайлаштириш ва ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилашга хизмат қилиши билан аҳамиятли.
Шербек Исломов, ЎзА