Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳрида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради” шиори остида маънавий-маърифий акция ташкил қилинди.
Тадбир ёшларнинг интеллектуал, ижодий ва тадбиркорлик салоҳиятини юксалтириш, шунингдек уларни замонавий билим ва кўникмалар билан қуроллантириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ёшлар учун яратилган имкониятларни тарғиб қилиш мақсадига қаратилди.
[gallery-29909]
Акция доирасида “Тадбиркорлик ва бандлик”, “Китобхонлик”, “Сунъий интеллект ва стартаплар”, “Хорижий тиллар ва ТОП университетлар”, “Волонтёрлар ва сардорлар”, “Истеъдод” ҳамда қизлар овози павильонлари ташкил қилиниб, уларда Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси, “Komak”, “Ustoz AI”, “Kitob FEST”, “Mutolaa”, “1000 китоб”, “Startap FEST”, “Gen AI”, “Ibrat farzandlari” волонтёрлар ассоциацияси каби қатор лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА