Янги Ўзбекистонни бирга қурамиз
Бухорода вилоят ҳокимлиги, ДХХ, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармалари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Янги Ўзбекистон келажагини биргаликда қурамиз” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
Тадбир Бухоро Олимпия захиралари спорт мактабида таниқли санъат усталари иштирокида футбол шоуси билан бошланди.
Шундан сўнг Ёшлар маркази олдида стрит воркаут, шахмат мусобақалари бўлиб ўтди. “Тинчлик улуғ неъмат” мавзусида расм чизиш танлови ҳам ташкил этилиб, унда ёшлар ўзларининг Ватанга бўлган муҳаббатини ифода этди.
Когон ва Бухоро шаҳри, Когон, Қоровулбозор тумани ёшлари орасида ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи кубоги учун минтақавий футбол тадбири ўтказилди.
Ташкилотчилар томонидан 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида волейбол, баскетбол, кураш спорт турлари бўйича уюшмаган ёшлар орасида мусобақалар ташкиллаштирилди.
[gallery-5857]
Шофиркон тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мини футбол ва 1-сонли умумтаълим мактабида волейбол, 54-сонли умумтаълим мактабда стол тенниси бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Бухоро туманидаги Работиқалмок, Истиқбол маҳаллаларида мини футбол ва Кўчкўмар маҳалласида уюшмаган ёшлар ўртасида волейбол мусобақалари ҳам ўтказилди.
Олот ва Қоракўл туманларида эса ҳоким ва ёшлар учрашуви ташкил этилди. Қоракўл туманининг Солур, Сайот ва Аликахўжа маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида юриш марафони ўзгача руҳда ўтди.
Пешку тумани Қорақалпоқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги 17-сон умумтаълим мактабидаги шахмат мусобақасида ёшлар ғолиблик учун дона сурди.
Фестиваль давомида концерт дастури намойиш этилди.
Тадбир давомида спорт мусобақаларида фаол иштирок этган ёшлар тақдирланди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА