Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Aндижон ҳарбий гарнизони ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳамкорлигида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди.
Фестиваль ёшлар ва ҳарбий хизматчилар, ҳарбий техникаларнинг саф тортиб юриши ҳамда ҳарбийлар чиқишлари билан бошланди. Тадбир давомида ёшлар ҳарбий қуроллар кўргазмалари билан ҳам танишдилар.
[gallery-12230]
Фестивалнинг бадиий қисмида эса ҳарбий оркестр жамоалари ва таниқли санъаткорлар Ватанга муҳаббатни тараннум эттирувчи куй-қўшиқлари билан барчанинг кўнглига байрамона кайфият улашди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА