“Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси”да футбол мусобақаси ғолиблари тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар қилинганидек, пойтахтимизда ўтказилаётган «Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси»нинг якуний кун тадбирлари давом этмоқда.
Кеча олимпиада доирасида спортнинг футбол тури бўйича ғолиб ва совриндор жамоалар номи аниқланди. Финал учрашувлари якунланганидан сўнг «Олимпия шаҳарчаси» Марказий ўйингоҳида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
[gallery-29868]
Мусобақада Жиззах давлат педагогика университети жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда бош совринни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Қорақалпоғистон давлат университети ҳамда Термиз давлат университети жамоаларига насиб этди.
Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.
«Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси»нинг тантанали ёпилиш маросими бугун бўлиб ўтади.
Муҳаммад АМИН ( сурат), ЎзА