Янги Наманган яшил маконга айланади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Янги Наманган туманида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.
Навбатдаги ана шундай тадбирда туманнинг марказий кўчалари, шимолий айланма йўли атрофидаги бўш ҳудудларда кўчат экиш ишлари бажарилди. Унда туман ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, фаоллар, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этди. Тадбир давомида масъуллар аҳолини атроф-муҳитни, табиатни асраш, кўчатларни парваришлаш ва экологик маданиятни юксалтиришга чақирди.
[gallery-28506]
Айтиш жоиз, бу йилги баҳор мавсуми учун 70 минг туп мевали ва манзарали кўчат экиш режаси ортиғи билан бажарилиб, амалда 71 минг тупдан зиёд ниҳол ерга қадалди. Бугунги тадбирда эса туман бўйлаб 15 минг тупдан ортиқ манзарали дарахт ниҳоли экилди.
Бу каби эзгу ишлар ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳоли учун янада қулай яшаш муҳитини яратишга хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА