Янги лойиҳа ишга тушди
Техник иқтисодий асосларга кўра, мазкур лойиҳа ишга туширилиши меҳнат самарадорлигини янада оширади.
Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг “Хом ашёларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича Қалмоққир, Сариқ-чўққи, СТТБ, АТБ, МБФ ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” инвестиция дастури доирасидаги биринчи иншооти фойдаланишга топширилди.
Сигнализация, марказлаштириш ва блокировка қурилмалари қурилиши бўйича лойиҳа “AEROLOYIHA” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқилган.
Қурилиш жараёнида комбинат темирйўлчиларининг ишчи кучлари билан 7,9 километр темир йуллар ётқизилди. 9 та комплект йўл ўтказгичи қўйилди, СМБ ва алоқа линиялари бўйлаб жами 45,35 километрдан зиёд кабель монтаж ишлари амалга оширилди.

Техник иқтисодий асосларга кўра, мазкур лойиҳа ишга туширилиши меҳнат самарадорлигини янада оширади. Қалмоққир кон бошқармасидан рудаларни ташиш кўрсаткичлари эса лойиҳада белгиланган йилига 30 миллион тонна ўрнига 35 миллион тоннага етади.
Ушбу янги муҳим темирйўл иншоотининг тантанали очилиш маросимида соҳа ходимлари ва “Олмалиқметаллургқурилиш” трестининг бир гуруҳ ишчилари иштирок этди. Қурилиш жараёнида иштирок этганларга Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбарияти ва касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди.