ЯНГИ КИТОБ: “Миш-мишлар шаҳри”
“Шарқ” нашриёти америкалик таниқли ёзувчи Жадсон Филипснинг “Миш-мишлар шаҳри” романини ўзбек тилида чоп этди.
“Шарқ” нашриёти америкалик таниқли ёзувчи Жадсон Филипснинг “Миш-мишлар шаҳри” романини ўзбек тилида чоп этди.
Детектив романни русчадан Муҳаммадрасул Кимсанбоев ўзбек тилига таржима қилган.
Саксонга яқин романлар муаллифи, америкаликларнинг севимли ёзувчиси Жадсон Филипс ўз даврида Америка детектив ёзувчилар ассоциацияси президенти сифатида фаолият юритган. У детектив жанрда эркин, салмоқли ва самарали ижод қилган. Адиб америкалик ёзувчилар учун шараф бўлган “Nero Wolfe” мукофоти совриндори ҳамдир.
ʼʼМиш-мишлар шаҳриʼʼ романини ўқиш жараёнида ёзувчи ва таржимон маҳоратига баҳо берасиз. Адибнинг ёзганлари ҳаётийлигига ишонасиз.