Янги гузарда янги иш ўринлари
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманининг Қирққиз овулида Қирққизобод гузари фойдаланишга топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманининг Қирққиз овулида Қирққизобод гузари фойдаланишга топширилди.– Президентимиз раҳнамолигида аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, чекка қишлоқларда ҳам замонавий сервис хизматини йўлга қўйиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари юксак самаралар бермоқда, – дейди “Қирққиз” овул фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Мунаввара Рафиқова. – Бизнинг овул ва бу ерда яратилаётган шароит бунга ёрқин мисолдир. Янги гузарда элликдан ортиқ савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси аҳолига хизмат кўрсатади. Энди маҳалламиз аҳли ўн беш чақирим йўл босиб туман марказига бориб келиш ташвишидан қутилди. Гузарда кундалик турмуш учун зарур барча нарса мавжуд. Энг муҳими, ўнлаб янги иш ўринлари яратилди.
Туманнинг Ақчакўл овулида фойдаланишга топширилган ана шундай гузарда ҳам аҳолига йигирма саккиз турдаги маиший хизмат турлари таклиф этилмоқда. Бу ерда савдо дўконлари билан бирга турли маиший техникаларни таъмирлаш, чилангарлик, дурадгорлик устахоналари, тикувчилик цехи ишлай бошлади.