Яккакураш спорти ва таълим
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалида яккакураш спорт турларининг таълим жараёни билан интеграциясини ривожлантириш мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Спорт вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Aнжуманда соҳа мутахассислари томонидан мавзуга доир долзарб муаммолар муҳокама қилинди. Қизиқарли маърузаларда яккакураш спорт турларини ривожлантириш ва замонавий таълим билан уйғунлаштириш борасида инновацион ечимлар таклиф қилинди.
[gallery-20502]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА