Яхна чой идишдаги гиёҳванд модда
Тезкор тадбир давомида “Трамадол Ланнахер 50 мг.” ёзувли таркибида гиёҳванд модда бўлган 75 конвалюта жами 746 та таблетка фуқаро Р.Р.га тегишли эканлиги маълум бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда Тўрткўл туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Гиёҳванд воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш мақсадида олдиндан олинган маълумотлар асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Тошкент-Нукус” магистрал йўлида ҳаракатланаётган фуқаро А.А бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, кабина ичида 2 дона яхна чой идишига яширилган “Трамадол ” дори воситаси борлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давомида “Трамадол Ланнахер 50 мг.” ёзувли таркибида гиёҳванд модда бўлган 75 конвалюта жами 746 та таблетка фуқаро Р.Р.га тегишли эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.