Wildberries: Дрон ҳужуми жароҳати энди оғриқ беряпти
“Wildberries” сотувчилари платформада сотилган товарлар учун тўлов кечиккани ҳақида оммавий равишда шикоят қила бошлади. “Верстка” нашри хабар беришича, бундай хабарлар бозор махсус чатида пайдо бўлмоқда.
Сотувчилар айтишича, улар ҳали 3 августгача сотилган товарлар учун пул олмаган. Бозор қоидаси эса маблағ беш иш кунида тегишли ҳисоб рақамига ўтказилишини тақозо қилади.
Тадбиркорлар ўз дўконини сақлаб қолиш ва ривожлантириш учун маблағсиз қолганини ёзмоқда. Дарвоқе, бозор вакиллари банк ҳисобига пул ўтказилиши кечикаётганини техник муаммо билан боғлашяпти.

Мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати сотувчидан масалани кўриб чиқиш сўралиши, аммо вазиятга бошқа усул билан таъсир кўрсата олмаслигини маълум қилган. “Wildberries” эса кейинги тўлов муддатини ўзгартирди ва амалиёт учун зарур вақтни етти иш кунигача узайтирди.
С.Раҳимов, ЎзА