Волейболчи қизларимиз Филиппинда
Шу кунларда Филиппиннинг Кандон шаҳрида Осиё волейбол конфедерацияси тақвим режасига биноан ўтказилаётган “AVC Women’s Volleyball Cup – 2026” мусобақасида қитъанинг 12 та миллий терма жамоаси “А” ва “Б” гуруҳларига тақсимланган ҳолда баҳс олиб бормоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳида Жанубий Корея, Хитой Тайпейи, Австралия, Филиппин, Қирғизистон жамоалари билан куч синашиши белгиланган бўлса, “Б” гуруҳида Қозоғистон, Вьетнам, Индонезия, Гонгконг, Эрон, Ливан жамоалари жой олган.

Бугун, 9 июнь куни “AVC Women’s Volleyball Cup – 2026” мусобақасининг навбатдаги кунида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари Хитой Тайпейи вакиллари билан куч синашди. Қизиқарли кечган ўйинда Хитой тайпейлик волейболчи қизлар 25: 17, 25:13 ва 25:19 ҳисобида устунликка эришди.
Энди волейболчи қизларимиз эртага, 10 июнь куни чемпионатнинг гуруҳ босқичидаги навбатдаги баҳсда Қирғизистон жамоаси билан баҳс олиб боради.
Чемпионат ўйинлари 15 июнга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА