Воҳаликлар юрт тақдирига бефарқ эмас
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги санъат саройининг олд саҳнасида ташкил этилган бугунги тарғибот тадбирда минглаб ёшларнинг фаоллиги кузатилди. Ушбу тадбир 30 апрель куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий воқелик – бўлажак референдум олдидан конституцион ислоҳотлар мазмун-моҳиятига бағишланди.
Вилоятнинг турли ҳудудларидан келган ёшлар ва аҳоли вакиллари қизиқарли савол-жавоблар давомида юрт тақдирига бефарқ эмаслигини, бўлажак референдум жараёнларида фуқаролик позициясини намоён қилиб, унда фаол иштирок этишини таъкидлади.
Эстрада юлдузлари ва эл суйган санъаткорлар ижросидаги шўх куй-қўшиқлар тадбирга кўтаринкилик бағишлади.
[gallery-11589]
Концерт дастури барчага янада жўшқинлик улашган мушакбозлик билан якунланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА