Визасиз режим бекор қилинганидан сўнг ўзбекистонликларнинг Таиландга бўлган қизиқиши кескин пасайди
Виза тартиб-қоидаларидаги ўзгаришлардан сўнг ўзбекистонликларнинг Таиландга бўлган қизиқиши сезиларли равишда пасайди. Бу ҳақида "Aviasales Uzbekistan" хизмати хабар бермоқда.
Сентябрь ойидан бошлаб Таиландга сафар қилишни истаган фуқароларимиз олдиндан виза расмийлаштиришлари керак. Тартиб-қоидалар ўзгарганидан сўнг Таиландга авиачипта қидирувлари сони 81 фоизга, брон қилиш сони эса 84 фоизга қисқарган.
Саёҳатлар давомийлиги деярли ўзгармаган. Саёҳатчилар, ўртача 10-12 кун ушбу давлатда бўлишади. Болалар билан саёҳатлар сони ҳам аввалги даражада.
Авиачипталарнинг ўртача нархи унчалик ўзгармади. Нархларнинг ошиши шаҳарга қараб, 5 фоиздан 10 фоизгача ўсишни ташкил қилган, бу ҳодиса нархларнинг мавсумий ўзгаришига мос келади.
Азиза Алимова, ЎзА