Висконсиндаги савдо марказида отишма юз берди
АҚШнинг Висконсин штатида жойлашган савдо марказида содир бўлган отишма натижасида 8 киши яраланган, қурбонлар йўқ. Бу ҳақда “ABC News” телеканали мухбирига Уоатоса шаҳри мери Деннис Макбрайд маълумот берган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жабрланганларни шифохонага олиб кетган.
Мулозимнинг айтишича, жароҳатланганлар ҳаёти хавф остида эмас. Афсуски, баёнотда жиноий ҳаракатни амалга оширган гумондор яширинишга улгургани ҳам қўшимча қилинган.
Отишма тафсилотлари аниқланмоқда. Хабарда келтирилишича, воқеа жойида 75 нафар полиция ходими иш олиб боряпти. Вазиятни Федерал Разведка бюроси ҳам назоратга олгани қайд этилган.
Савдо маркази ёпилди.