Висконсин штатида 5 киши ҳалок бўлди
АҚШнинг Висконсин штатида Рождество паради чоғи автомобилларнинг тасодифан ҳаракатланиши оқибатида камида 5 нафар одам қурбон бўлиб, 40 дан зиёд киши жароҳат олди, — дея хабар бермоқда маҳаллий полиция.
“Бир киши ҳибсда. Бу террорчилик ҳаракати эмас”, — деди расмийлардан бири.
— Биз кучли портлаш овози ва машина уриб кетган одамлар фарёдини эшитдик”, — дейди маҳаллий аҳоли вакили Анжелито Тенорио.
Ўт ўчириш бўлими бошлиғи Стивен Ховард журналистларга воқеадан кейин унинг бўлими 11 нафар ёши катта киши ва 12 болани яқин атрофдаги шифохонага олиб кетганини айтган.
Шаҳар мери Шон Рейли воқеани “даҳшатли, бемаъни фожиа” дея таърифлади. “Парадга кўпчилик чиққан. Одамлар ҳалок бўлгани эса жуда қайғули”, — деб изоҳ берди у.