Вилоят ҳокими фуқаролар ҳузурида
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов Боғот туманида навбатдаги сайёр қабулни ўтказди.
Қабулда вилоятимизнинг турли ҳудудларидан келган фуқаронинг соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш каби қатор ижтимоий-маиший масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди.


Мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт ва ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири