Википедиянинг ўзбек сегментида Низомий Ганжавий ҳақида бўлим яратилди
Низомий Ганжавий — Озарбайжоннинг жаҳон адабиётидаги энг ёрқин вакили, йирик элчиси ҳисобланади.
Низомий Ганжавий — Озарбайжоннинг жаҳон адабиётидаги энг ёрқин вакили, йирик элчиси ҳисобланади. Низомий Ганжавий – жаҳон адабиётидаги энг нуфузли шоирлардан биридир. Низомий мероси дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги адабиётшунослар ва тадқиқотчилар томонидан ўрганилади.
Низомийшунослик жаҳон шарқшунослик илмининг йўналишларидан бирига айланган, унинг асарлари озарбайжон халқи руҳининг энг мукаммал бадиий ифодасидир. Ўзбекистонда айнан Низомий Ганжавийнинг ижодига бўлган катта қизиқиш ва талабни эътиборга олиб, Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номли Озарбайжон маданият маркази “Википедия” кўнгиллилари “Википедия” нинг халқаро электрон энциклопедиясида буюк озарбайжон шоири Низомий Ганжавийнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги махсус ўзбек тилидаги бўлимни яратди.
Бўлимда Низомий Ганжавийнинг Озарбайжон, Шарқ ва жаҳон адабиётида тутган ўрни, буюк мутафаккирнинг ҳаёти ва ижод йўли тўғрисида батафсил маълумот берилган. Саҳифада шоирнинг тахаллуси, туғилган санаси ва жойи, ота-онаси, қариндошлари, маълумоти, шунингдек, унинг “Хамса” девонлари ҳақида сўз боради.
Бундан ташқари, бўлимда Низомий Ганжавийнинг туғилган жойи ва санаси, унинг форсий асарларидаги ижоди, миллати, тарихий фактлар, жаҳоннинг етакчи олим ва тадқиқотчиларининг қарашлари тўғрисидаги асосланмаган қатор маълумотларга изоҳлар берилган.
Низоми Ганжавий инсоният бадиий маданияти тарихига янги фикрлар ва ғоялар киритгани, шарқ шеъриятини шакл ва мазмун билан бойитгани, Уйғониш даври янги адабиётининг беқиёс намуналарини яратгани тўғрисида маълумотлар келтирилган. Унинг ижоди – жаҳон адабиёти тарихидаги янги босқич, янги тарихий давр ва донишмандлик чўққисидир. Жаҳон адабиётининг дурдонаси ҳисобланмиш “Хамса” асаридаги беш достоннинг ҳар бири ҳақида яратилган бўлимда адабиёт ихлосмандлари учун кенг қамровли маълумотлар, суратлар ва қизиқарли фактлар мавжуд.
Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номли Озарбайжон маданият марказининг лойиҳаси ҳақидаги ахборот,”Хамса” асарининг ўзбек тилидаги таржимаси ва нашри шу тилга таржима қилинган асарлари билан бирга, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, унинг бюсти тўғрисидаги маълумотлар ва суратлар берилган.
Таъкидлаш жоизки, янги бўлим мақола ва фотосуратларга бой. Бу ерда Низомий Ганжавий асарлари асосида яратилган мусиқий асарлар, романслар, опера ва симфоник асарлар рўйхати, шунингдек, буюк мутафаккир ҳақидаги кўплаб адабиётлар келтирилган.
Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номли Озарбайжон маданий марказидан хабар беришларича, Марказнинг “Википедия” кўнгиллилари ва ОМФА Марказий Илмий Кутубхонаси ходимлари ўртасида тажриба алмашилмоқда ва ҳамкорлик амалга оширилмоқда.
Низомий Ганжавий ҳақидаги бўлим билан қуйидаги мурожаат орқали танишиш мумкин: https://uz.wikipedia.org/wiki/Nizomiy_Ganjaviy.