Бўка туманидаги Гулистон қишлоғи Жўраобод маҳалласида мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда. Ушбу маҳалла эллик йилдан буён қаровсиз, оддийгина шароитларга ҳам эга эмас эди. Бугун республика миқёсидаги идора ва вазирликлар вакиллари маҳаллий аҳоли билан бир мақсадда ободлик ва бунёдкорлик ҳаракатларига бош қўшмоқда.

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Президент Администрацияси ва Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан қатор мутасадди вазирлик ва идоралар, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда йилларки эътибордан четда бўлган Гулистон қишлоғи инфратузилмасини тубдан яхшилашга қаратилган кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, қишлоқ ички инфратузилмасини яхшилаш мақсадида марказий йўлнинг катта қисми асфальт қопламаси билан капитал таъмирлашга тайёрланди ва ушбу йўл ёқасидаги нотекис жойлар текисланди.

Шунингдек, ички кўчаларнинг асосий қисмига шағал, карта усулида асфальт, пиёдалар йўлагига бетон қуйилди. Бундан ташқари, ички кўчаларнинг 2 километр узунликдаги қисмига қуёш нуридан қувват оладиган тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

165 та симёғоч устуни янги темир бетон устунларга алмаштирилиб, 4 та трансформатор таъмирланди.

Ичимлик ва экин учун сув таъминоти яхши бўлса, қишлоқ аҳолиси ҳар қарич ернинг самарасини юзага чиқаради. Бу борада ҳам ишлар жадал амалга оширилмоқда. Жумладан, ичимлик суви тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича режадаги ишлар бажарилмоқда, мавжуд 3 та сув иншооти капитал таъмирланди.

Ҳудуддаги ариқ-зовурларнинг 3,1 километр қисми тозаланиб, аҳоли томорқаларига борадиган оқова сув йўллари тозаланди, янгидан очилди. Натижада 220 та хонадонда томорқаларни суғориш имкони пайдо бўлди. Ҳозирда ушбу майдонларнинг 8.7 гектарига тўқсонбосди экинлар экилди.

Режада қишлоққа яна 10 та тик қудуқ ва “Чиллисой” каналига сув насоси ўрнатиш орқали фермер ва деҳқон хўжаликлари ерларини суғориш тизимини яратиш белгиланди.

Бундан ташқари, ҳудуд инфратузилмаси ва аҳоли турмуш тарзини тубдан яхшилаш мақсадида Жўраобод маҳалласи учун замонавий хизмат биноси, автобекат, сартарошхона, савдо дўконлари каби қатор хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича комплекс лойиҳалар ишлаб чиқилиб, вилоят тижорат банклари томонидан молиялаштириш бошланди.

Бундан ташқари, қишлоқда 300 ўринли барча талабларга жавоб берадиган мактаб ва спорт залини қуриш, 30-мактабда жойлашган эски боғча биносини капитал таъмирлаш ва замонавий мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди.

Яна бир жиҳат қишлоқ ҳудудида воркаут майдончасини қуриш ишлари ҳам амалга оширилди, кураш спортига ихтисослашган клуб ҳамда болалар майдончасини таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Қишлоқдаги тиббиёт пункти жорий таъмирланди. Интернет орқали аҳолининг электрон рўйхати шакллантирилди. Амалиёт ва патронаж ҳамширалари доимий фаолият бошлади.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

Мансур АБДУСАТТОРОВ.

ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазирлик ва идоралар вакиллари Жўраобод маҳалласи аҳолиси билан бир мақсадда бунёдкорликка киришди