Вазир ўринбосари фарғоналик IT-ҳамширалар билан учрашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғонада соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олим Омоновнинг ахборот тизимлари бўйича фаолият юритаётган ҳамширалар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Самимий мулоқот шаклида ўтган учрашувда тиббиёт соҳасида рақамли технологиялардан фойдаланиш, бунинг ҳамширалар иш жараёнидаги аҳамияти ва яратилаётган имкониятлар хусусида фикр алмашилди.
Учрашув давомида бир гуруҳ ҳамширалар билан очиқ суҳбат ўтказилиб, уларнинг иш фаолияти, тажрибаси ва соҳадаги ўзгаришлар ҳақидаги фикрлари тингланди.
Қувасой шаҳар поликлиникаси ходими Сайёра Ёқубованинг таъкидлашича, рақамли тизимлар беморларга хизмат кўрсатиш жараёнини анча енгиллаштирган. Хусусан, йўлланмаларни расмийлаштириш ва зарур ишларни бажариш учун сарфланадиган вақт қисқарган.
[gallery-30961]
Рапқонлик 11-оилавий поликлиника ҳамшираси Зарина Воҳидова ҳам мазкур йўналишдаги фаолият янги имкониятлар яратаётганини қайд этди.
Мулоқотда Бувайда, Қува, Бешариқ туманлари ҳамда Фарғона шаҳрида фаолият юритаётган ҳамширалар ҳам иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Учрашув якунида фаоллиги ва самарали меҳнати билан ажралиб турган ҳамширалар рағбатлантирилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА