Ватанпарварлик ойлиги доирасида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Республикамиз бўйлаб Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Хусусан, Навоий шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан «Ёш ҳарбийлар форуми» ҳамда «Энг намунали бошланғич ташкилот етакчиси» кўрик-танлови ўтказилди.
Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги ушбу форумда вилоятдаги мавжуд куч тузилмаларининг бошланғич ташкилот етакчилари, ёш ҳарбий хизматчилар ва соҳа ходимлари, шунингдек, Марказий ҳарбий округи қўшинлари Қўмондонлиги вакиллари иштирок этди.
«Ёш ҳарбийлар форуми» доирасида куч тузилмалар бошланғич ташкилот етакчилари сардорлигида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди. Якуний натижаларга кўра, ғолиб деб топилган жамоаларга диплом ҳам эсдалик совғалари топширилди.
[gallery-15313]
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА