«Ватан тараққиётига менинг ҳиссам»
Мамлакатимизнинг иқтидорли ёшларини аниқлаш ва уларни муносиб рағбатлантириш, янги-янги истеъдод эгаларни кашф этиш мақсадида Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими томонидан бир қатор эзгу ишлар – кўрик-танлов ва лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими томонидан илм-фан, санат, маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура ва дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларда фаолият юритаётган, ташаббускор ва фидойи талаба ёшлар ўртасида «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» танлови ташкил этилди. Танловда 100 дан ортиқ ёшлар иштирок этди. 3 та йўналиш бўйича жами 9 нафар ғолибга ташкилот томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар тақдим этилди.

Танловнинг «Тасвирий ва амалий санъат» йўналишида 1-ўринни Азизбек Абдулҳамидов, 2-ўринни Муродилла Рожибоев, 3-ўринни Сарвар Аҳмедов эгаллади.
«Адабиёт ва публицистика» йўналишида 1-ўринни Сарвар Жумаев, 2-ўринни Зебохон Раҳмоналиева, 3-ўринни Ниятулло Мелиқуловга насиб этди.
«Миллий мақом ва миллий эстрада» йўналишида 1-ўринни Мадина Рўзибоева, 2-ўринни Мадина Мажидова, 3-ўринни Исроил Зоиров эгаллади.
ЎзА