“Васийлик кенгаши” ташкил этилди
Россиянинг Қозон федерал университети ректори Ленар Сафин бошчилигидаги делегация аъзоларини Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев қабул қилди.
Учрашувда Жиззах шаҳридаги ҚФУ Жиззах филиалида “Васийлик кенгаши” очилиши бўйича келишув имзоланди. “Васийлик кенгаши” раиси этиб Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев, ушбу кенгаш раисининг ўринбосари этиб эса Қозон федерал университети ректори Ленар Сафин тайинланди.

Жиззах шаҳридаги Қозон федерал университети филиали васийлик кенгашининг вазифаси – филиал фаолиятини тизимли ва самарали ташкил этиш, таълим жараёнида ижтимоий шериклик тамойилларини амалга ошириш, таълим сифатини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, малакали матахассисларни жалб қилиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, ёш олимларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдир.
Учрашувда Қозон федерал университети маъмурияти билан Ҳиндистон инвесторлари ўртасида алоҳида келишув меморандуми ҳам имзоланди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари