Вақтингизни мазмунли ўтказинг, китоб ўқинг
Тизим ҳодимлари томонидан вилоят бўйлаб “Вақтингизни мазмунли ўтказинг, Китоб ўқинг!” шиори остида китоб ярмаркалари ташкил қилинмоқда.
Бугунги кунда карантин сабабли уйдан чиқмасликлари сўралаётган фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш йўлида тегишли мутассаддилар томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу борада Миллий гвардиянинг Хоразм вилояти қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳам эпидемиологик вазиятда аҳолининг мол-мулки дахлсизлиги ва хотиржамлигини таъминлаш билан бир қаторда, уларга яқиндан амалий кўмак беришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Тизим ҳодимлари томонидан вилоят бўйлаб “Вақтингизни мазмунли ўтказинг, Китоб ўқинг!” шиори остида китоб ярмаркалари ташкил қилинмоқда.
Карантин вақтида юртдошларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида уюштирилган ярмаркада фуқаролар ўзлари ва фарзандлари учун турли йўналишлардаги китобларни харид қилмоқда.
Шунингдек, мазкур ташаббус давомида турли викториналар ҳам ташкил этилиб, саволларга жавоб берган ёш китобхонларга бадиий ва эртак китоблар совға қилинмоқда. Мазкур тадбирлар май ойининг сўнгига қадар давом этиши кўзда тутилган.