Узунда “Янги Ўзбекистон” боғи барпо этилмоқда
Сурхондарё вилояти Узун тумани Қарашиқ маҳалласи ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Янги Ўзбекистон” боғи барпо этилмоқда.
Умумий ер майдони 5 гектарни ташкил этадиган боғга лойиҳа доирасида 3 мингта манзарали ҳамда 7 минг туп мевали дарахт кўчати экилди.
[gallery-4885]
Келгусида боғ аҳоли ҳордиқ чиқариши ва бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун сўлим ва хушманзара маскан сифатида элга хизмат қилиши, шубҳасиз.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА