Узун туманида янги ҳоким иш бошлади
Баҳром Турсунов 1981 йил Қумқўрғон туманида туғилган.
Халқ депутатлари Узун тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шу кунгача Музработ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида хизмат қилган Турсунов Баҳром Бобохонович туман ҳокими этиб тасдиқланди.
Баҳром Турсунов 1981 йил Қумқўрғон туманида туғилган. 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академиясини тугатган. Фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси тизимида турли вазифаларда ишлаган.
Шунингдек, Халқ депутатлари Сариосиё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Жўраев Асқарали Чориевич Бойсун тумани ҳокими этиб тайинлангани муносабати билан шу кунгача Бойсун тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Тўраев Ўктам Исмоилович Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Тўраев Ўктам Исмоилович 1979 йилнинг 25 октябрида Музработ туманида туғилган. 2000 йилда Термиз давлат университети, 2002 йилда Тошкент автомобиль-йўллари институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 2017 йилда Бойсун тумани ҳокими этиб тайинлангунга қадар Музработ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Сессияда вилоят ҳокими Т.Боболов сўзга чиқди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.