Уйқу вақтида ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш нималарга олиб келади? (+видео)
Биз ижтимоий тармоқларга нега кирамиз? Ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, аҳолининг 31,8 фоизи ижтимоий тармоқлардан мулоқот қилиш учун, 29,1 фоизи янгиликларни кузатиш учун, 19,9 фоизи таълим олиш, яна 19,2 фоизи эса кўнгилочар контент учун фойдаланади. Демак, ижтимоий тармоқлар ҳаётимизда нафақат мулоқот, балки ахборот олиш, ўрганиш ва ҳордиқ чиқариш воситасига ҳам айланган. Аммо бу одатнинг яна бир томони бор. Айниқса, кечаси телефонни қўлдан қўймай, ижтимоий тармоқларда узоқ вақт қолиш уйқу вақтини қисқартириши ва унинг сифатига таъсир қилиши, шу билан биргаликда, бошқа касалликларнинг келиб чиқишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Уйқу шунчаки дам олиш эмас. У вақтида организм тикланади, мия дам олади, хотира ва диққат билан боғлиқ жараёнлар тартибга келади.
Хўш, уйқунинг бузилиши инсон саломатлигига қандай таъсир қилади?
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш билан уйқу сифати ўртасида қандай боғлиқлик бор? Ва соғлом уйқу учун нималарга эътибор бериш керак?
“Саломат бўлинг” дастурида батафсил
Моҳичеҳра Эшмирзаева,
Ойбек Давронов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА