Уйчида истеъдодлар жам бўлди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Уйчи туманида ўтказилган маданий-маърифий тадбирда кўплаб истеъдод эгалари кашф этилди.
Вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов туман маданият марказида 13-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг кўргазмалари, ютуқлари билан танишди. Шу мактабнинг собиқ битирувчиси, айни вақтда М.Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли балет артисти, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Хушнозаой Эргашова билан самимий мулоқот қилинди.
[gallery-28731]
Тадбир доирасида ташкил этилган Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган театрлаштирилган кўринишлар, “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамбли, ёш истеъдод эгалари, ҳудуддаги умумтаълим мактабларининг ҳаваскор ва иқтидорли ёшлари иштирокидаги бадиий дастур барчага манзур бўлди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА