Устоз меҳнати — юксак эҳтиром ва эътирофда (+видео)
Устоз - ёш авлодга нафақат билим, балки ҳаёт сабоқларини ҳам бериб, унинг келажакда муносиб инсон бўлиб шаклланишига ҳисса қўшадиган улуғ касб эгаси.
Шу боис устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатиш, уларнинг меҳнатини қадрлаш халқимизда азалий қадриятлардан бири ҳисобланади.
Шу муносабат билан И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакиллари, филиал профессор-ўқитувчилари, устоз ва мураббийлар, ходимлар, талабалар ҳамда фахрий меҳмонлар иштирок этди.
Шунингдек, давлат мукофотларига сазовор бўлган фахрий профессор-ўқитувчиларни тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Унда таълим ва илм-фан соҳасида кўп йиллик самарали меҳнат қилган, ёш авлод таълим-тарбиясига муносиб ҳисса қўшиб келаётган устозларнинг хизматлари эътироф этилди.
Тақдирлаш маросимида устозларнинг касбий фаолияти, илм-фан ва таълим ривожига қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидланиб, уларга самимий тилаклар билдирилди.
Шунингдек, профессор-ўқитувчилар ва устоз-мураббийларга байрам табриклари йўлланиб, уларнинг фидокорона меҳнатига юксак эҳтиром кўрсатилди. Байрам дастури доирасида маданий-ижодий чиқишлар ҳам намойиш этилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/apT2ZcfZy-Q?si=Otx05uxQRA0YWugf" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ҳамроз Баёнов,
Нишонбой Абдувоитов (видео),
ЎзА