Университетда Наврўз байрами кенг нишонланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон давлат университетида баҳор ва янгиланиш тимсоли бўлган Наврўз байрами кенг нишонланди. Миллий анъана ва қадриятлар мужассам ушбу айём олийгоҳ ҳудудида байрамона муҳит яратди.
Тадбир доирасида маданий чиқишлар, халқ ўйинлари ҳамда миллий таомлар кўргазмалари ташкил этилди. Куй-қўшиқ ва рақслар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.
[gallery-28503]
“Наврўзни улуғлаш – инсонни улуғлашдир!” ғояси асосида ўтган тадбирда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этди.
Университет раҳбарияти томонидан иштирокчилар самимий қутланиб, Наврўзнинг инсонийлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик каби фазилатларни тарғиб этишдаги аҳамияти таъкидланди. Шунингдек, мамлакатимизда таълим соҳасини такомиллаштириш, уни замонавий ёндашувлар асосида ривожлантириш ва ёшлар учун яратилаётган имкониятлар хусусида фикр билдирилди.
Миллий урф-одатларни акс эттирувчи саҳна кўринишлари, мусиқий чиқишлар ва рақслар байрамнинг кўтаринки руҳда ўтишига хизмат қилди.
Тадбир иштирокчиларга ёрқин таассуротлар бағишлаб, миллий қадриятларга бўлган ҳурмат ва эътиборни янада мустаҳкамлади.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА