Университет ёшларни қўллаб-қувватламоқда
Президентимиз раислигида жорий йил 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси доирасида Қарши давлат университетига 53 нафар ёшлар бириктирилди.
Университет ректори бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ОТМга бириктирилган вилоятнинг Қамаши тумани Баландчайла маҳалласида истиқомат қилувчи ёшлар ҳолидан доимий хабар олиниб, қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Куни кеча маҳалла ёшларидан Оғабек Нормаматов, Зиёдахон Очилова, Хўшмурод Алимов, Робия Зиётова ва Жамшид Михлиев хонадонларига ташриф уюштирилиб, мулоқот қилинди.




Уларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тикув машиналари, замонавий русумдаги ноутбуклар, электрон овоз кучайтиргич, китоблар тўплами, моддий ёрдам ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Ўлмас Баротов, ЎзА.