Умумтаълим мактабларида имтиҳонлар ўтказилди
Бухородаги 28 та мактабда чораклик сумматив баҳолаш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги Ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда йўлга қўйилган ўқувчиларнинг билимини форматив ва сумматив баҳолаш тизими ижобий самара берганлиги туфайли мазкур баҳолаш тизимини умумтаълим мактабларида ҳам жорий этиш белгиланган эди.


2023-2024-ўқув йилида Бухоро вилоятидаги 28 та умумтаълим мактабида ҳам янгича тартибдаги баҳолаш тизимини тажриба-синов сифатида жорий этиш йўлга қўйилди.
Вилоятдаги барча тажриба-синов ўтказиладиган мактабларда чораклик сумматив баҳолаш (ЧСБ) имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.
Ушбу жараёнда 17 143 нафар 5-11-синф ўқувчиси иштирок этмоқда.


Зариф Комилов, ЎзА мухбири