Қумқўрғонлик соҳибкор Бекам опа
Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманида бир опа яшайди.
Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманида бир опа яшайди. Опани наинки туманда, балки вилоятда кўплар яхши танийди. Ким дейсизми, унда танишинг –биз таърифини келтираётган Бекам опа боғдорчилик илми билан эътибор қозонган.
Бекам опа Музаффарова узоқ йиллар болалар боғчасида ишлаб, 1994 йилда нафақага чиққач боғдорчилик билан шуғуллана бошлаган. 7 нафар фарзанд, 25 нафар невара ва 7 чеварани олдига олиб, кенг узумзорни гуллатган соҳибкор маҳсулотлари вилоят бозорларида талабгир. Шунингдек, опа кўчат етиштиришнинг ҳам уддасидан чиққан. Хонадонида токзор барпо этиш ёки узумчилик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги кишилар серҳосил узум навларини Бекам опадан олишга ошиқади.
Меҳнатда тобланган опанинг фаолияти кўп бор эътироф этилган. Хусусан, 2019 йил «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан тақдирлангани ҳам меҳнатига муносиб, юксак эътироф демакдир.

