Улашов Шербек Мухиддин ўғлининг кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Заҳарли хром тери ошловчилар ўрнини босувчи маҳаллий хитозан ва глутар альдегидидан Шифф асосларини синтез қилиш” мавзусида
Улашов Шербек Мухиддин ўғлининг “Заҳарли хром тери ошловчилар ўрнини босувчи маҳаллий хитозан ва глутар альдегидидан Шифф асосларини синтез қилиш” мавзусидаги 11.00.05 - “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш” ихтисослиги (кимё фанлари) бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2026.31.01.К/Т.02.08. рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 9 июнь куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100095, Тошкент ш., Университет кўчаси, 2-уй.
Тел.: 71 207-44-40
e-mail: tstu_info@tdtu.uz