Украинада янги бош вазир тасдиқланди
Хабарда айтилишича, Денис Шмигалнинг бош вазирликка номзодини 291 депутат қўллаб-қувватлаган.
Украина Олий Радаси Денис Шмигални мамлакат бош вазири этиб тайинлади. У бунгача бош вазирнинг биринчи ўринбосари, громада ва ҳудудларни ривожлантириш вазири бўлиб ишлаган, деб хабар қилди «Укринформ» ахборот агентлиги.
Хабарда айтилишича, Денис Шмигалнинг бош вазирликка номзодини 291 депутат қўллаб-қувватлаган.
Мамлакатнинг собиқ бош вазири Алексей Гончарук 3 март куни истеъфо берган эди. Украина Олий Радаси бугун уни лавозимидан озод этди.