Украина мудофаага қанча маблағ сарфлайди?
Украина 2027 йил ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 44 фоизи ёки 109 миллиард долларни Қуролли кучлар тизимига сарфлашни режалаштирмоқда, деди Бош вазир Сергей Корецкий.
Ушбу давлат бюджети лойиҳаси Олий Рада веб-сайтида эълон қилинди. Ҳужжатда 37 миллиард долларлик камомад юзага келиши ва давлат қарзи 276 миллиард доллар кўпайиши тахмин қилинмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА