Участкада барча шароитлар яратилган
Бухоро шаҳри Жўбор маҳалласидаги 34-сайлов участкасида овоз берувчи сайловчилар сони 2919 нафар бўлиб, уларнинг 207 нафарини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этади.
Сайлов участкасида ҳар бир овоз берувчига қулай шарт-шароитлар яратилган. Маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим ҳамда комиссия аъзолари ногиронлиги бор шахсларга ўз фуқаролик ҳуқуқидан эркин фойдаланишига кўмак бермоқда.

– Бугунги сайловда фуқаролик ҳуқуқимдан фойдаланиб, овоз беришга келдим, – дейди Ўғилой Қарақулова. – Участкада яратилган шароитлар, айниқса, брайл алифбосидаги бюллетенлар эркин овоз беришимизга имкон берди.


Қизғин жараён давомида сайлов участкасига келолмайдиган, ётоқда бўлган ногиронлиги бор шахсларнинг хонадонларига комиссия аъзолари ташриф буюрмоқда.
Зариф Комилов,
ЎзА мухбири