Ҳуқуқий саводхонлик тадбири
Бош қомусимиз қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишлаб Андижон шаҳридаги 1-умумтаълим мактабида ҳуқуқий саводхонлик тадбири ташкил этилди.
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси куни
Демократик давлат барпо этишнинг асосий шарти жамиятда ҳуқуқий маданият ҳамда қонунларга ҳурмат туйғуси қарор топгани билан боғлиқ. Ҳақ-ҳуқуқини яхши билган инсон мажбуриятни ҳам теран ҳис этади. Тадбирда ўқувчилар қонунчиликка оид шу каби масалаларда ўзаро фикр алмашди.
Педагоглар томонидан Бош қомусимизнинг мазмун-моҳияти, ёшлар ҳаётида тутган ўрни, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишдаги аҳамияти хусусида атрофлича сўз юритилди.
Савол-жавоб тарзидаги баҳсда ёшларнинг ҳуқуқий билими синовдан ўтказилди.