"Турон" жамоаси ғолиб
Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида “Тошкент ёшларни севади!” шиори остида ёшлар ойлиги ўтказилмоқда.
Ушбу ойлик доирасида ёшларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши ва бу орқали уларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш, зарарли одатлардан воз кечишини таъминлаш ҳамда оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилиш мақсадида ўтказилган волейбол мусобақасида ғолиб жамоа номи аниқланди.

Қизлар ўртасида ўтган мазкур мусобақада "Турон" жамоаси биринчи поғонадан жой олди. Шунингдек, "Миробод ёшлари" ва "Вестминистер" жамоаси шоҳсупанинг иккинчи ҳамда учинчи ўрнини эгаллади.



Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА