Туркманистон Жаҳон савдо ташкилотида расман кузатувчи мақомига эга бўлди
Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги чоршанба куни шу хабарни тарқатди.
Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги чоршанба куни шу хабарни тарқатди.
«2020 йил йигирма иккинчи июлда Жаҳон савдо ташкилотининг Женевадаги бош қароргоҳида Юқори кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Туркманистоннинг ташкилотга кузатувчи мақомида қўшилиши бўйича аризаси кўриб чиқилди», - дейилади Туркманистон ташқи сиёсат маҳкамаси сайтида эълон қилинган хабарда.
Мажлисда Ашхабод томонидан Туркманистоннинг БМТдаги доимий вакили Атагелди Холжонов, ҳамда онлайн режимда Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги, савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар, молия ва иқтисодиёт вазирликлари вакиллари иштирок этди.
"ЖСТ Олий кенгашида иштирокчи давлатлар муҳокамасидан кейин Туркманистонга бир овоздан кузатувчи мақомини беришга қарор қилинди», дейилади хабарда.
Ҳозирда ЖСТга 164 мамлакат аъзо ҳисобланади. 24 та мамлакат ташкилот фаолиятида кузатувчи мақомида иштирок этмоқда, Туркманистон йигирма бешинчи кузатувчи мамлакат бўлди.