Туркманистон раҳбари Хитойга боради
5-6 январь кунлари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасида бўлади, деб хабар қилади “Turkmenportal”.
Туркманистон раҳбарининг ушбу ташрифи Хитой раҳбари Си Цзиньпин таклифига биноан бўлиб ўтади. Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликка оид ҳужжатлар тўпламини имзолаши кутилмоқда. Мазкур ташриф Сердар Бердимуҳамедовнинг ўтган йилнинг март ойида Туркманистон Президенти лавозимига киришганидан кейин Хитойга илк ташрифи бўлади. Ўтган йилнинг сентябрь ойида у Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида Си Цзиньпин билан икки томонлама музокаралар ўтказган эди.
Г. Абдуллаева тайёрлади, ЎзА