Туркиянинг энг кучли сиёсатчилари (+видео)
Маълумки, ЎзА дунё сиёсатида геосиёсий мавқеи, иқтисодий салоҳияти ва ҳарбий қудрати билан алоҳида ўрин эгаллайдиган давлатлар ҳақида туркум кўрсатувлар тайёрлаб келмоқда. Шу пайтга қадар Шимолий Корея, Эрон, Хитой, АҚШ каби жаҳон сиёсати асосий кучлари ҳақида сўз юритдик.
Энди навбат Яқин Шарқ ва Европа чорраҳасида жойлашган, минтақадаги сиёсий жараёнга сезиларли таъсир кўрсатаётган Туркияга.
Сиёсий саҳнаси ўзига хос ва мураккаб саналган Туркияда ҳарбий соҳа бўйича беқиёс тажрибага эга шахслар, разведка тизими вакиллари, шунингдек Ғарбда таълим олган иқтисодчилар, тажрибали сиёсатчилар бир майдонда тўпланган.
Мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатини белгилаётган асосий шахслар ким? Улар қандай сиёсий йўлни босиб ўтган? Туркиянинг бугунги ва эртанги тақдирига қайси сиёсатчилар кўпроқ таъсир кўрсатмоқда?
Қуйида мазкур саволларга баҳоли қудрат жавоб излаймиз.
Фардона Яхшибоева,
Улуғбек Тўхтаев (видео),
ЎзА