Туркияда савдо биноси қулаб тушди
Туркиянинг Малатья шаҳрида икки қаватли савдо биноси қулаб тушди. Вайроналар остидан 13 киши қутқариб олинди.
Малатья губернатори Ойдин Барушнинг журналистларга айтишича, қулаш вақти бино ичида тахминан 20 киши бўлган.
Қутқарув гуруҳи вакили хабарига кўра, 13 киши жароҳат сабаб касалхонага олиб кетилган.
Ҳукумат вакили таъкидалашича, бинонинг биринчи қаватида таъмирлаш ишлари кетаётгани сабаб унинг таянч қисмларига зарар етган бўлиши мумкин. Шу боис, тергов ишлари бошлаб юборилган.
2016 йил Истанбул шаҳри марказида беш қаватли бино қулаган эди. Аммо ўша вақтда бинода ҳеч ким бўлмаган. 2019 йил Истанбулнинг Картал туманида саккиз қаватли бино қулаб тушган ва фожиа оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 10 нафардан зиёд киши турли даражада жароҳат олган эди.