Туркияда муддатидан олдин сайлов ўтказилмайди
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған мухолифатнинг муддатидан илгари сайлов ўтказишга тайёргарлик кўраётгани тўғрисидаги баёнотига жавоб берди.
“Мамлакатда президентлик ва парламентга сайлов муддатидан олдин эмас, балки белгиланган муддатда, яъни 2023 йил июнь ойида бўлиб ўтади”, деди давлат раҳбари.
Бироз аввал Эрдоған Туркия президентлиги учун сайловда ўз номзодини қайта қўйишини эълон қилганди.