Туркия янги баллистик ракетасини намойиш этди
Туркия Мудофаа вазирлиги “SAHA” мудофаа саноати кўргазмасида 6 минг километр масофага уча оладиган “Yildirimhan” қитъалараро гипертовушли баллистик ракетасини намойиш этди.
Таъкидланишича, ракета ёқилғи сифатида динитроген тетроксиди Н2О4 дан фойдаланган ҳолда тўртта двигатель билан ҳаракатланади ва 3 тоннагача портловчи моддаларни ташиши мумкин.
– Ҳеч ким шубҳа қилмасинки, агар зарур бўлса, биз уни албатта иккиланмасдан ишлатамиз, -деди мамлакат мудофаа вазири Ясар Гулер.
С.Раҳимов, ЎзА