Туркия, Покистон ва Саудия “Макка мудофаа иттифоқи”ни шакллантира бошлади
Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари, шунингдек бош штаб бошлиқлари Истанбулда Макка мудофаа келишуви асосида ташкил этилган қўмитанинг биринчи йиғилишини ўтказдилар.
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан томонлар тузилманинг расмий номи “Макка мудофаа иттифоқи”, деб аталишига келишиб олганини эълон қилди. Котибият Ар-Риёдда жойлашади, биринчи бош котиб Покистон вакили бўлади.
Таъкидланишича, битим янги минтақавий хавфсизлик тизимини яратишга қаратилган.
– Келишувимиз умумий масъулиятга асосланган ёндашув натижасидир, – деди мулозим.
Баёнотда мазкур иттифоқ бирор давлатга қарши қаратилмагани, Туркиянинг НАТОга аъзолиги каби, иштирокчи мамлакатлар мавжуд мажбуриятини тўлдиришга мўлжаллангани таъкидланган.
С.Раҳимов, ЎзА