Туркия Босфор ва Дарданел бўғозида транзит тўловини оширди
Туркия транспорт ва инфратузилма вазирлиги “РИА Новости” агентлигига берган интервьюсида Туркия расмийлари Босфор ва Дарданел бўғозлари орқали кемалар учун транзит тўловини деярли 15 фоизга, яъни тоннаси учун 6,7 долларга оширганини маълум қилди.
Статистикага кўра, 2025 йил июлидан 2026 йил 30 июнига қадар бўғозлар транзит тўлови учун 254 миллион доллар олади. Бу ўтган йилга нисбатан 31 миллион долларга кўп. Вазирлик маълумотига кўра, 2025 йилда Босфор бўғози орқали 40 000 дан ортиқ кема ўтган. Уларнинг тахминан 70 фоизи контейнер, қуруқ юк кемалари ва танкерлардан иборат.
Туркиянинг Босфор ва Дарданел бўғози орқали ўтадиган кемалар учун транзит тўлови ҳар йили 1-июлда белгиланади. 1983 йилдан 2022 йилгача транзит тўлови ўзгаришсиз қолган ва бир тонна учун 0,80 долларни ташкил этган.
С.Раҳимов, ЎзА