Туркистонда ёшлар ва хотин-қизлар ижтимоий ҳаётига оид масалаларнинг жадидлар томонидан ёритилиши (XX аср бошлари)
Гулмира Мардоновна ОЧИЛОВА тарих фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти Тошкент, Ўзбекистон ochilovagulmira86@gmail.com
Аннотация
Мақолада XX асрнинг биринчи чорагида Туркистонда юзага келган ижтимоий-сиёсий ўзгаришларнинг хотин-қизлар ва ёшларнинг кундалик турмушига кўрсатган таъсири таҳлил қилинган. Масалани ёритишда асосан қиёсий таҳлил усулига таянган ҳолда бирламчи манбалардан фойдаланилган. Матнда жамият тараққиётининг асоси бўлган ёшлар ва хотин-қизлар турмушини яхшилаш борасида маърифатпарварлар томонидан билдирилган фикрлар баён этилган.
Таянч сўзлар: .ёшлар, хотин-қизлар, кундалик ҳаёт, оила, жадидлар.