Турдиева Феруза Алишеровнанинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Арид ҳудудда субирригация технологиясини экологик-мелиоратив-гидрологик асослаш ва такомиллаштириш (Қашқадарё дарёси ҳавзаси мисолида)» мавзусида
Турдиева Феруза Алишеровнанинг 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ихтисослиги бўйича техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган «Арид ҳудудда субирригация технологиясини экологик-мелиоратив-гидрологик асослаш ва такомиллаштириш (Қашқадарё дарёси ҳавзаси мисолида)» мавзусидаги диссертация иши ҳимояси Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги PhD.18/2025.27.12.T.01.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 25 сентябрь соат 15:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Дархон қўрғони, Чимкент тор кўчаси, 2-уй. Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети (Green University) ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти биноси, 2-қавати.